×

Yangiliklar

ҲИНДИСТОНДАГИ "LUXURY SYMPOSIUM - 2019" ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ

Ҳабарингиз бор, 21-22 октябр кунлари Деҳли шаҳрида "The Luxury League" нотижорат жамҳармаси ташаббуси билан мамлакатимизнинг экспорт ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этувчи "Luxury Symposium - 2019" «Branding India Globally» номли нуфузли халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг сайёҳлик, маданий ва экспорт салоҳиятини илгари суриш учун самарали платформа ҳисобланади.

Кўргазмада Ҳиндистоннинг ҳукумати вакиллари ва ишбилармонлари, шунингдек, Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларидан яъни, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, маҳаллий туристик бизнес ва жамоатчилик вакиллари, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, архитектура ва дизайнерлик, ва 300 дан ортиқ бошқа соҳа вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Тадбирнинг иккинчи куни 4 та сессия шаклида амалга оширилди, улар “Дизайн ва архитектура - қадимийдан замонавийга”, “Мода, гўзаллик ва саломатлик” ҳамда “Маданий туризм” сессияларидан иборат эди.

Кўргазма давомида компания томонидан тайёрланган стенд тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Компания томонидан тақдим этилган, серқуёш ўлкамизда етиштирилган сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ўзининг бетакрор таъми билан донг таратган қуритилган мева резаворлари Ҳиндистонлик нуфузли меҳмонларнинг эътирофига сазовор бўлди. Хусусан, стенд билан танишган Микро, кичик, ўрта бизнес ва транспорт вазири Нитин Тадкари, Майда миллатлар ишлари бўйича вазир Мухтар Аббас Навқи, Парламент аъзоси Минакши Лекхи ҳамда кўргазма ташкилотчиси Риту Берилар томонидан маҳсулотларимизнинг намуналари таътиб кўрилиб, маҳсулотларнинг сифати ва табиий мазасига олий баҳо берилди.

Тадбирда иштироки жараёнида компания таъсисчиси М.Дадажонов ва Бош директори М.Асамов B2B форматда Ҳиндистоннинг бизнес вакиллари билан учрашув олиб боришди.

Улар томонидан корхонанинг экспорт салоҳияти ҳамда корхона томонидан етиштирилаётган махсулотлар намуналари тақдимоти ўтказилди. Ҳиндистонлик ишбилармон ва тадбиркорлар компаниямиз томонидан кўргазмада намойиш этилаётган хўл ва қуруқ мевалар ҳақида ўзларининг илиқ сўзларини билдириб, бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлари табиийлиги ва бетакрор таъми билан ажралиб турилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қизиқиши борлигини ва келажакда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда яқин ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди. Ҳиндистоннинг “DIGIQOM”, “BIYANJU”, “RAJESH-EXPORTS”, “Advanta Limited” ва “LENKEN” каби бир қатор компаниялари билан экспорт тизими устида ишлар олиб бориш ҳамда Ҳиндистон талабларига асосан, мақбул нархларда, барқарор ва узлуксиз етказиб бериш бўйича келишувга эришишди.

Шунингдек, Ҳиндистон бизнес вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир компаниямиз учун яна кенг имкониятлар эшигини очди десак муболаға бўлмайди. Бу эса ўз навбатида, компаниянинг экспорт географияси 1 миллиарддан ортиқ аҳолиси бўлган Ҳиндистон туфайли янада кенгайишига замин яратади.