×

Yangiliklar

ҲИНДИСТОНДАГИ "THE LUXURY SYMPOSIUM - 2019" ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАҚДИМОТ ЭТИЛДИ

20-21 октябр кунлари Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиевнинг таклифига биноан бир қатор маҳаллий компаниялар, шу жумладан BMB Trade Group компанияси томонидан мамлакатимизнинг экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган мева ва сабзовотларни намойиши ҳамда сайёҳлик салоҳиятига оид "The Luxury Symposium - 2019" «Branding India Globally» номли нуфузли халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда.

Компания таъсисчиси Мирзамурод Дадажонов ва Бош директори Махмуд Асамов органик жиҳатдан қулай муҳитда ва ўзига хос таъм ва микробиологик фазилатларга эга бўлган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тўғрисида тақдимот ўтказишди.

Тадбир дастурига биноан биринчи куни Ҳиндистоннинг ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари (тўрт нафар вазирлик раҳбарлари), шунингдек, Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларидан маҳорат дарсларини ўтказиш мақсадида меҳмонлар иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий маърузачилари ўтмишда қолган мамлакатдан илҳомланиб, бутун дунёда замонавий ўзига хос дизайнини яратиш кераклиги ҳамда Ҳиндистон ва Ўзбекистон бой меъморчилик меросига эга эканликларини таъкидладилар.

Кўргазма давомида М.Асамов "The Luxury League" нотижорат фонди таъсисчиси Риту Бери томонидан компаниянинг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов номига берилган "The Luxury Symposium-2019" кўргазмасидаги фаол иштирокчи-компания ва энг чиройли стенд номинацияси бўйича сертификат топширилди.

Ушбу сертификат BMB Trade Group компанияси Ҳиндистоннинг ҳамкори бўлганлигидан далолат беради.

Маълумот учун Риту Бери бошчилигидаги "The Luxury League" мода саноатида ижодкорлик ва инновацияларни тарғиботчиси ҳамда дунёдаги машҳур биринчи ҳинд дизайнери бўлиб, уни ҳиндларнинг "Мода маликаси" ва "Ҳинд модасининг биринчи хоними" деб аташади. Ҳозирда Риту Бери яратган либосларни дунёга машҳур кино юлдузлари Никол Кидман, Летисия Каста, Мадхори Диксит севиб кийишади.

2019 йил март ойида ўзбек мусиқаси ва мода фестивали доирасидаги тадбир-оқшомида, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев Р.Берини Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг "Туризм бўйича элчиси" этиб тайинланишини расман эълон қилган.

Халқаро кўргазмада иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотган миллий бренд ва миллий туризмни ривожлантиришда икки давлат элчиларининг роли ҳақидаги қизиқарли сессиялардан бири бўлди.

Умуман олганда, бундай маданий тадбирларнинг ўтказилиши икки давлат халқларининг янада яқинлашувига, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармон доиралари ўртасида амалий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.