×

Yangiliklar

РЕСПУБЛИКА ЛИМОН ЕТИШТИРУВЧИЛАР ВА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАР УЮШМАСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

2019 йил 17 октябрь куни компаниямиз бош офисида Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси билан ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда компания Бош директори ўринбосари Абдурашид Шарафутдинов, Бош директор маслаҳатчиси Нуриддин Маматов ҳамда Уюшма масъул ходими Ахатов Иззатилло Равифқуловичлар иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади BМВ Trade Group компанияси томонидан жорий йилнинг 16 октябр куни таъсис этилган Ўзбекистон-Россиянинг “BMB-NRC AGROLOGISTICS” қўшма корхонасини фаолияти инфраструктурасини ривожлантириш учун, ҳамкорлар манфаатлари муштараклиги асосида юртимиз экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган. Музокарлар давомида томонлар ўз фаолиятлари тўғрисида атрофлича маълумотлар беришди.

Бундан ташқари, Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳаларга инвесторлар жалб этилиши, хорижий давлатларда ташкил этиладиган форумларда, кўргазмаларда соҳа вакилларини жалб этиш орқали ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув сўнгида томонлар икки томонлама ўзаро ҳамкорлик масалаларига тамал тоши бўлиб хизмат қиладиган Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзолашга келишиб олдилар.